Lamborghini Huracán LP 610-4 t

Жар ва "Пахтакор" Марказий стадионларида Осиё чемпионати бўлиб ўтаётганлиги боис, "Бунёдкор" уй учрашувини Чирчиқда ўтказишга мажбур бўляпти. 31октябрдан ўрин олган 26-турнинг марказий ўйини, "Пахтакор" - "Бунёдкор" баҳси "Пахтакор" марказий стадионида бўлиши расман тасдиқланди.
31 октябрь куни Осиё чемпионати тақвимида бўш кун. Шу учун ҳам ОФК мутасаддилари ўйинни "Пахтакор" Марказий стадионида ўтказишга рухсат берганлар.
"Бунёдор" эртага "Металлург"ни мағлубиятга учратадиган бўлса, ўйин ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмай қолади. Боиси, "қалдирғочлар" муддатидан аввал мамлакат чемпионлигини қўлга киритадилар.
"Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашуви 31 октябрь куни соат 14:30да бошланади.
"Пахтакор" стадиони маъмуриятини бизга хабар беришича, учрашувга 14 500та чипта сотувга чиқарилган. Чипталар нархи 2000 сўм.


manba: championat.uz
223